«Роѓун» ГЭСининг Марказий Осиё учун сиёсий ва иќтисодий ањамияти

Тожикистон Республикаси Мустаќилли куни, 2019 йилнинг 9 сентябрида мамлакат стратегик иншооти – «Роѓун» ГЭСининг иккинчи агрегати тантанали вазиятда ишга туширилди.

Бир йил илгари, 2018 йилнинг 16 ноябридаги каби Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси Эмомали Рањмон ташаббуси бўлган ушбу муњим тадбирда электростанция ќурувчилари, мамлакат ањолиси, кўп сонли хорижий мењмонлар, халќаро ташкилотлар намояндалари, яќин ва узоќ хорижий давлатлардан етакчи ахборот агентликлари журналистлари бевосита иштирок этишди. «Роѓун» ГЭСининг биринчи агрегати фаолияти туфайли ўтган ва жорий йилда Тожикистон ањолиси узлуксиз электр энергияси ва иссиќлик билан таъминланди. Иккинчи агрегат ишга туширилиши билан «Роѓун» ГЭСининг иќтидори янада ошди.

Бугун «Роѓун» ГЭСи – бу нафаќат энергетик иншоот, у – энг аввало, муњандислик ѓурури, замонавий технологиялар, муњандислар фикри ва инсон мењнати ѓалабаси эканлиги барчага аниќ бўлди.

Сув – бу инсониятнинг бебањо бойлиги, унинг њаёти ва фаровонлиги. Тожикистон Республикаси Президенти Э.Рањмон Марказий Осиё минтаќаси ва жањонда сувдан фойдаланиш муаммолари, Тожикистон сув-энергетик иќтидоридан унумли фойдаланиш йўлларини муњокама ќилар экан, республика кимгадир зарар келтирувчи лойињаларни њеч ќачон амалга татбиќ этмаслиги неча марта таъкидлаб, Марказий Осиёдаги сув муаммоси њамкорлик ва ўзаро тушуниш воситасида ўз ечимини топишига ишонч билдирганди. Энг юксак даражада минбарлардан Тожикистон оќим тепа ќисмида жойлашган мамлакат сифатида ўз мажбуриятларига жиддий ёндашиши, ўтмишда њам, бугунги кунда њам ва келажакда њам, яъни њеч ќачон оќим пастки ќисмида жойлашган ќўшни мамлакатларга сув оќимини чекламагани ва бундай ќилмаслигини неча марта ќайд ќилиб ўтилди. Тожикистонда сувга эњтиёж Амударё умумий оќимининг 15 фоизини ташкил ќилади. Аслида эса, Тожикистон Республикаси атиги 10дан 11 фоизгача сувдан фойдаланаётган бўлиб, «Роѓун» ГЭСи фойдаланишга топширилгандан кейин њам шу меъёр саќланиб ќолади. Тожикистон тоѓли мамлакат бўлгани сабабли суѓориладиган ер майдонлари кўпаймади. Шу сабабли, «Роѓун»нинг сувидан суѓориш (сувни истеъмол ќилиш учун эмас), бадки  гидроэнергетикада (яъни сувдан фойдаланиш) маќсадида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз, ГЭС ќурилиши лойињаси СССР даврида ишлаб чиќилган эди. Ќурилиш 1970 йил охирида бошланган, бироќ СССР тарќалиб кетганидан кейин узоќ муддатга – 2008 йилгача тўхтаб ќолган эди. Фуќаролик уруши энг йирик лойиња татбиќини ортга сурди. 

Биринчи техник лойиња 1974 йили тасдиќланиб, мавзени тадќиќ этиш ва тайёрлаш ишларини мутахассислар анча илгари бошлашганди.

Фаќатгина бошланѓич босќичда лойињада Шўролар республикаларининг 300дан зиёд корхонаси иштирок этган. Бўлѓуси “Роѓун” ГЭСи майдонида бутун Шўролар Иттифоќининг энг яхши муњандислари, лойињаловчилари ва ќурувчилари мењнат ќилишган.

Мустаќилликка эришгандан кейин Тожикистон электростанция лойињасини ортга сурмади.  Фуќаролик уруши тугагандан кейин иќтисодиётни тиклаш шароитида ќурилиш ишлари фаол давом этди.

Минтаќадаги энг иќтидорли ушбу станция 6та агрегатга эга бўлиб, фойдаланишга топширилганидан кейин йилига 17 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиќариши кутилмоќда. Бу, мутахассисларнинг фикрича, нафаќат Тожикистон, балки Покистон билан Афѓонистонни њам арзон электр энергияси билан таъминлайди.

Шу билан бирга, ГЭС ќурилиши охирига етказилса, унда ишлаб чиќарилаётган энергиянинг катта њажми экспортга чиќарилади. Бу, S&P фикрича, мамлакатнинг макроиќтисодий кўрсаткичларига сезиларли равишда ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Барча олти агрегати ишга туширилгандан кейин 3600 мегаватт (17 миллиард  киловатт-соатдан зиёд) иќтидори билан “Роѓун” ГЭСи Марказий Осиё минтаќасидаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Ќурилиши тугатилгандан кейин “Роѓун” ГЭСи дунёдаги энг баланд ГЭС бўлади. Унинг тўѓони 335 метр баландликка етиши керак. Олтита агрегати ќурилиши лойињаси 2024 йилга тўлиќ тугатилиши режалаштирилмоќда.

“Роѓун” ГЭСи ОЊЖнинг ишлаб чиќариш масалалари бўйича директори Анвар Рањмонов “Озодий” радиоси билан суњбатда икки агрегати ишга туширилиши билан ГЭС иккита 220 киловолтли юќори волтли электр узатиш линиялари орќали мамлакат ягона энергетик тизими њамда олтита 500 киловолтли электр узатиш линиялари орќали ќўшни мамлакатларга электр энергиясини етказиб бера олишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, келгусида электр энергиясини нафаќат Ўзбекистон ва Афѓонистон, балки Покистонга њам экспорт ќилиш учун яна тўртта юќори волтли линиялар тортилиши режалаштириляпти.

Айни пайтда Тожикистон ёз мавсумида ќўшни Ўзбекистон ва Афѓонистонга электр энергиясининг њар бир киловаттини 40 дирам (4 цент) нархида етказиб бераяпти. Тожикистон 2019 йилнинг биринчи ярмида Афѓонистонга ќарийб 1 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берди ва йил охиригача бу кўрсаткич 1,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этиши кутилмоќда. Иккинчи агрегат ишга туширилиши билан ишлаб чиќариладиган электр энергияси мамлакат ањолисини узлуксиз таъминлаш учун етарли бўлади.

Тожикистоннинг сув муаммолари, хусусан, “Роѓун” ГЭСи бўйича мавќеини намояндалари томонидан “Роѓун” ГЭСининг хавфсизлиги, унинг зарурлиги ва фойдалилиги, чунки аввал “Тожикистон доимий энергия таќчиллиги њолатида бўлгани” тасдиќланган Европа Иттифоќи ќўллаб-ќувватламоќда. Бу Европа банки томонидан энергетика тармоѓини ривожлантириш учун 21 миллион доллар њажмида биринчи кредит ва грант кўринишидаги сармоялар билан моддий тасдиќланган. Бундан ташќари, Европа парламенти депутатлари “Роѓун” ГЭСи ќурилиши халќаро терроризм билан кураш ишида хизмат ќилиши мумкинлигини таъкидлашди: “Камбаѓаллик террорни келтириб чиќаради. Афѓонлар, покистонликлар, Марказий Осиё мамлакатлари фуќаролари учун иш ўринларининг пайдо бўлиши, иќтисодий муаммоларнинг њал этилиши терроризм тегирмонига сув ќуйилишини тўхтатиши мумкин. Ва бу масалада “Роѓун”нинг фойдали ўнлаб баравар ошади”.

Ќўшма Штатларининг Америка сенати њам «Роѓун» лойињасини «ўз ваќтида», дея атар экан, Марказий Осиёда сув захираларини самарали бошќаришга чорлади.

Россия томони «Роѓун» ГЭСи лойињаси ва унинг ќурилишини ќайта тиклашни аввал-бошдан ќўллаб-ќувватлаб келаяпти. Ќурилишнинг бошланѓич босќичида Россия Федерацияси Ташќи ишлар вазирлигининг расмий намояндаси Александр Лукашевич шундай деганди: “Россия бизга яќин минтаќада сувдан фойдаланиш билан боѓлиќ лойињалар умумминтаќавий њамкорликлар учун “майдон”га айланишидан манфаатдордир”.

Ўзбекистон Олий Мажлиси ќонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Душанбега расмий ташриф билан келган кунларида «Роѓун”  ГЭСининг келажакда минтаќа мамлакатлари учун катта ањамиятини тасдиќлаганди. У Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Рањмон ва Тожикистоннинг барча халќини “Роѓун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиши муносабати билан самимий табриклаб: “Бу катта иншоотнинг муваффаќиятли ишга туширилиши тањсинга лойиќ. Бу воќеа Тожикистоннинг янги тарихига ќайд ќилинади. Мазкур лойиња татбиќи эса, нафаќат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтаќаси халќлари учун ањамиятга эга. Бу нодир лойиња Сиз, њурматли Эмомали Рањмон, Сизнинг ќатъиятингиз, иродангиз ва узоќни кўзлаган сиёсатингиз туфайли амалга ошди”,- деганди.

Биринчи агрегат ишга туширилиши шарафига тантанали маросимда “Роѓун” ГЭСи ќурилишига ўз ижобий муносабатини кўп сонли мењмонлар њам билдиришиб, улар орасида табрки сўзи билан чиќиш ќилган Бутунжањон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтаќалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер њам бор эди. У жумладан, “Роѓун” ГЭСи Тожикистон энергетик сектори учун муњим давр бўлишини ќайд ќилди. Чунки Тожикистон халќи учун фаровонлик ва гуллаб-яшнашнинг анча юксак даражасини таъминлаши мумкин. Олиймаќом мењмон, хусусан, шундай деганди: «“Роѓун” ГЭСи Тожикистон ањолиси учун зарур, арзон, ќайта тикланувчи ва ишончли электр энергияси манбасига айланиши мумкин. “Роѓун”, шунингдек, электр энергияси экспорти муњим манбасига айланиши мумкин. Ундан келган даромад инсон капиталига бошќа муњим сармояларни молиялаштиришга ёрдам бериб, бу ўз навбатида, Тожикистон иќтисодиётини ривожлантириш ва гуллаб-яшновчи келажак учун асос ќўйиши мумкин».

Италия Ташќи ишлар вазири ўринбосари Манлиоди Стефано њам бажарилган ишларга юќори бањо бериб, “Роѓун” ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилиш билан мамлакат ањолиси йилнинг барча фаслларида электр энергияси билан таъминланиши, мамлакат шањру ноњияларидаги ишлаб чиќариш саноат корхоналари фаолияти эса, янгича туртки олиши, мустаќил Тожикистоннинг раќобатбардош ва экспортга мўлжалланган мањсулотлар ишлаб чиќариш йўналишидаги ишлаб чиќариш иќтидори янада ошишига ишонч билдирганди.

Ќурилаётган «Роѓун» ГЭСи Тожикистон Республикаси ва унинг тўќќиз миллионлик ањолисининг энергия манбаларига нисбатан хусусий эњтиёжларини ќондирибгина ќолмасдан, балки ШЊТ мамлакатлари – Афѓонистон, Покистон, Њиндистон ва Хитойга энергияни экспорт ќилиш имконини њам беради. “Роѓун” ГЭСи ќурилиши ва шу билан бирга бошќа гижроэнергетик лойињалар татбиќи охирига етказилиши Тожикистонга њар йили 4 минг мегаваттгача њажмда электр энергиясини экспорт ќилишга имконият беради. Яъни “Роѓун” ГЭСи энергияси ва суви нафаќат Тожикистон, балки бутун Марказий Осиё минтаќаси тараќќиётига њисса ќўшади. Хусусан, юќорида эслатиб ўтилганидек, Афѓонистон ижтимоий-иќтисодий, саноат ва ќишлоќ хўжалиги тикланишига сезиларли ёрдам кўрсатилади: терроризм, экстремизм, наркотик моддалар обротига ќарши курашнинг ягона йўли сифатида афѓонлар камбаѓаллик сатњи пасайтирилади ва њаёт даражаси юксалтирилади.

Мутахассислар, экспертлар, иќтисодчилар ва сиёсатчилар «Роѓун» ГЭСининг жуда зарур эканлигига ишонишади. Мисол учун, њам Тожикистон ва њам Ўзбекистоннинг энергетика ва сув ходимлари ушбу лойиња татбиќининг ањамияти њамда фойдасини яхши тушунишади. Унинг ќурилишини тугатиш нафаќат Тожикистон, Афѓонистон, Покистон, Њиндистон, Хитойга, балки бошќа яќин ќўшнилар – Ўзбекистон ва Туркманистонга њам катта фойда келтиради. Бу номлари айтиб ўтилган мамлакатлар харид ќилишга тайёр бўлган арзон электр энергияси бўлади. Олимларнинг њисоб-китобларига кўра, “Роѓун” тўѓони бунёд этилгандан кейин Ўзбекистон ва Туркманистон њар йили ќўшимча 6 куб-километрдан сув олиш имконига эга бўлиб, бу ќўшимча 300 минг гектар ерни ўзлаштиришга етадиган њажмдир. Бундай сув њажми ќуриётган Орол денгизини ќутќариш њамда унинг аввалги балиќчилик хўжалиги ва транспорт ањамиятини ќайта тиклаш, энг муњими – экологик тизимни тиклаш, мутаносибан, минтаќада ижтимоий ва тиббий-санитария њолатини яхшилашга ёрдам бериши мумкин.

Бутунжањон банки тадќиќотлари «Роѓун» ГЭСи тўѓонининг маълум шароитларда њаётга чидамлилиги ва мустањкамлигини тасдиќламоќда. Барча иќтидорлари ишга туширилганда ушбу гидроиншоотдан тўѓри фойдаланиш њам Тожикистон ва њам оќим пастки ќисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширишга њисса ќўшади. Иќтисодий тањлилларнинг кўрсатишича, лойиња иќтисодий жињатдан оќланган ва жуда фойдали саналади. Ўтказилган тадќиќотлар Тожикистон ва оќим пастки ќисмидаги мамлакатлар “Роѓун” ГЭСи тўѓонидан фойдаланишнинг кооператив режими афзалликларидан фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатмоќда. Умумий фойдалар фойдаланишнинг турли режимларида оширилиши мумкин њамда фойдаланли секторлар ва мамлакатлар ўртасида таќсимлашнинг кўпгина усуллари мавжуд. Шунингдек, “Роѓун” ГЭСи тўѓонидан фойдаланишнинг њар ќандай режимларида соњил бўйи мамлакатлари учун халќаро-њуќуќий мажбуриятларми, молиявий кафолатларми ёки у ва бошќаси бўладими, ќўшимча институционал механизмларни ишлаб чиќиш йўлида мислсиз фойдалар кўзда тутилган.

Айнан «Роѓун» ГЭСи 2020-2050 йилларда талабни ќондириш учун зарур бўлган электр энергиянинг ўртача 30 фоизга яќинини ишлаб чиќаришга њисса ќўшган њолда, Тожикистонга энергия билан таъминлаш хавфсизлигини юксалтиришга имкон яратади. Бундан ташќари, 2024 йилнинг декабр ойига режалаштирилган барча иќтидорлар фойдаланишга топширилгандан кейин ГЭСнинг йиллик ишлаб чиќариш њажми 17,1 миллиард киловатт-соатни ташкил ќилади. Бу бутун мамлакатни тўлиќ электр билан таъминлаб, њам Тожикистон ва њам оќим пастки ќисмидаги мамлакатлар учун фойдани оширади.

«Роѓун» лойињаси ањолини иш билан таъминлаш муаммосини њал этишга ёрдам беради. У аллаќачон ишсизлик даражаси ва натижада, камбаѓаллик сатњини сезиларли равишда пасайтирди. Бу ерда 25 мингдан зиёд турли мутахассислар фаолият юритаётган бўлиб, шундан 90 фоизини Тожикистон мењнаткашлари ташкил этади. Бироќ ќурилиш њаќиќатдан њам халќаро њисобланади. Биринчи агрегат белгиланган муддатда ишга туширилди. Бу Тожикистон мањаллий ва хорижий мутахассислар сиймосида ишончли шерикни топганини тасдиќлади. Ќурилиш-монтажлаш ишлари 3700 машина-ю механизмлардан фойдаланган њолда, 67та ташкилоту муассасалар, машњур мањаллий ва хорижий пудратчиларни жалб этиш орќали амалга оширилмоќда. Ќурилишни Москванинг “Гидропроект” ФТИ мувофиќлаштирмоќда. Субпудратчилар сифатида Россия, Украина, Беларус, Хитой, Германия ва Эрондан 50дан зиёд компания ќатнашмоќда. Электротехник ускуналар Россия ва Украинада ишлаб чиќарилган.

Экологик маќсадга мувофиќлиги, техник хавфсизлиги ва иќтисодий асосли эканлиги шубњасизлиги халќаро экспертлар томонидан њужжатлар асосида исботланиб, Бутунжањон банкининг бањолашидан ўтган. Бутунжањон банкининг кўп сањифали якуний њисоботлари унинг расмий сайтида 2014 йилнинг 1 сентябрида эълон ќилиниб, “Роѓун” ГЭСи  Тожикистон энергетик тизими учун муњим, дея аталган.

Тожикистон учун бу – узоќ муддатли стратегик лойиња бўлиб, ўз халќи ва ќўшни халќлар манфаатига  3600 киловатт-соатгача электр энергияси ишлаб чиќарган њолда, ќарийб 120 йил хизмат ќилади. Бундан ташќари, “Роѓун” ГЭСи ва “Норак” ГЭСи ќайта тикланиши туфайли Тожикистон Осиёда электр энергияси экспортида етакчи бўлиши, Ќирѓизистон њам иштирок этаётган, келажакда Россия ва Хитой њам ќўшилиши мумкин бўлган CASA-1000 лойињаси воситасида ёз мавсумида Афѓонистон, Покистон ва Њиндистонга ортиќча электр энергиясини экспорт ќилиш учун имкониятини кенгайтириши мумкин. “Роѓун” ГЭСи ќисќа муддатда ќўшни мамлакатлар ўртасида Амударё бутун њавзаси даражасида сув захираларини бошќариш бўйича њамкорликларга њисса ќўшган њолда, Марказий, Жанубий ва Шарќий Осиёнинг бошќа мамлакатларини ќамраб олувчи минтаќавий энергетика бозорини кенгайтириш учун асосга айланиши мумкин.

Бутун мамлакат учун бу дунёдаги энг йирик ГЭС фойдаланишга топширилаётгани учунгина катта воќеа эмас. Бу ерда маънавий ѓалаба муњимроќ. Зеро, ќурилиши 1970 йилда бошланган бу иншоот, нињоят биринчи муваффаќиятли натижаларга эришди.

“Роѓун” ГЭСи минтаќа ва жањондаги энг йирик станция њисобланиб, унинг техник хусусияти ўзининг миќёси билан њайратга солади. Унинг ишга туширилиши Тожикистоннинг янги тарихида ќайд ќилинган. Мазкур лойињанинг якуний татбиќи эса, нафаќат Тожикистон халќи, балки бутун Марказий Осиё минтаќаси халќлари учун катта ањамиятга эга.

 

Семён Золов,

«Modern industry» жамоатчилик ташкилотининг иќтисодий шарњловчиси.

 

 

Add comment


Security code
Refresh